價格:免費
更新日期:2018-12-03
檔案大小:3.7M
目前版本:1.0
版本需求:Android 4.0.3 以上版本
官方網站:mailto:yakubushahin@gmail.com
Ота боболаримиз хар бир ишни хос дуо билан бошлаганлар. Ишининг баракасини, хайрини сураганлар. Бу муъжаз китобчада халкимизнинг тилдан-тилга утиб келаётган пурмаъно дуолари жамланган.
Улуғ битикларда "дуо ибодатнинг мағзидир" дейилади. Зеро, яратган зотга қилинган илтижо ҳеч қачон бесамар кетмайди. Чунки У зот қудсий ҳадислардан бирида келтирилишича, “Бандамнинг дуо қилган қӯлларини қуруқ қайтаришдан ҳаё қиламан” дейди. Шунинг учун ҳам доно халқимиз: “Олтин олма, дуо ол”, деб панд беради. Кӯнглимиздаги яхши ниятни “ярим давлат”,деб эъзозлайди.Ота-онанинг дуоси ӯтга куйдирмас, сувга чӯктирмаслигини, меҳнат билан ер, дуо билан эл кӯкараришини бот-бот такрорлайдилар.
Ота-боболаримиз ҳар бир ишни хос дуо билан бошлаганлар. Ишининг баракасини, хайрини сӯраганлар.
Агар эътибор қилсангиз, ҳар бир эзгу ишнинг ӯз дуоси бор. Зеро,яхши ният билан бошланган ишнинг интиҳоси ҳам гӯзал ва самарали бӯлади.
Айниқса, ота-онанинг фарзанд ҳаққига қилган дуоси, Пайғамбарнинг уммати ҳаққига қилган дуоси каби улуғдир. Жамоатнинг, мазлумнинг, етимнинг дуолари ҳам шубҳасиз, ижобат бӯлиши ҳақида муждалар бор.
Бир сӯз билан айтганда,Аллоҳ таолога дуо қилиш бандаликнинг, қулликнинг аломатидир. У зотнинг
фазлидан, раҳматидан умидворликдир. Зеро, ҳар бир дақиқадаана шу илтифотга, шафқатга эҳтиёж сезамиз. Азиз ӯқувчши, қӯлингтздаги ушбу мӯъжаз китобда турли ӯринларда қилинажак намуналар жамланган. Бу дуолар кундалик ҳар соатда айтиладиган илтижоларимиздир. Албатта, дуо қилиш ҳар ким учун ихтиёрий амалдир: Энг асосийси, айтилажак тилакларимизнинг ижобат бӯлишидир.
Яратган зот ҳар биримизни дуолари ижобат бӯладиган солиҳ ва солиҳабандаларидан қилсин!
Keywords: uzbek apps duolar duo hadis islom dastur dasturlar kitob